Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Maserati» дунёдаги энг тезкор кроссоверни тақдим этди

«Maserati» дунёдаги энг тезкор кроссоверни тақдим этди

«Levante Trofeo» кроссовери.

Фото: «NV.ua»

Нью-Йоркдаги автошоуда «Maserati» компанияси 100 километр тезликка 3,7 сонияда эриша оладиган «Levante Trofeo» кроссоверини тақдим этди. Автомобиль яратувчиси бу каби натижага эришиш учун кроссоверга «Ferrari»нинг 3,8 литрли V8 двигателини ўрнатди, деб хабар берди «NV.ua».

Мотор 590 от кучига эга бўлиб, саккиз поғонали автомат узатмалар қутиси ҳамда тўлиқ узатма билан биргаликда ишлайди. Кроссовернинг максимал тезлиги соатига 300 километрни ташкил этади.

«Trofeo»нинг фақат двигатели ўзига хос бўлибгина қолмай, янги «Levante» оғирлиги 50:50 нисбатда ва «Corsa» (пойга) режимига эга. «Corsa» узатмаларни ва автомобилнинг пневматик занжирини тезда алмаштириш имкониятни тақдим этади.

«Levante Trofeo» энг замонавий бошқарув тизими — Integrated Vehicle Control (IVC) билан жиҳозланган. Тахминларга кўра, мазкур бошқарув тизимининг «Maserati» двигатели билан интеграциялашуви ҳайдовчининг айрим хатоликларини бартараф этади.

Кроссовер салонининг олдига спорт ўриндиқлари жойлаштирилган. Янги руль ва қурилмалар панели ўрнатилган. Автомобилнинг расмий нархи ва АҚШдан бошқа минтақаларда қачондан бошлаб сотувга чиқиши борасида ҳозирча расмий маълумотлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг