Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Файл сиғими жуда катта». Маълумотларни флешкага ёзишда юзага келадиган муаммонинг ечими

«Файл сиғими жуда катта». Маълумотларни флешкага ёзишда юзага келадиган муаммонинг ечими

Фото: «Лайфхакер»

Баъзи ҳолатларда флешкада бўш жой кўп бўлса-да, керакли файлни унга кўчириб бўлмайди. Бу каби ҳолатлар одатда ҳажми 4 гигабайтдан ортиқроқ бўлган файллар билан содир бўлади.

Фото: «Лайфхакер»

«Windows» фойдаланувчиларининг ишчи ойнасида «Мазкур файлнинг ҳажми жуда катта…» ёзуви чиқиб қолади. «macOS»дан фойдаланувчиларда эса бу каби ҳолатда «Ушбу объектни кўчиришнинг иложи бўлмаяпти» мазмунидаги хатолик пайдо бўлади.

Мазкур ҳолатлар 4 гигабайтдан ортиқ бўлган маълумотларни ёзиб олишни қўллаб-қувватламайдиган файллар тизими омбори FAT32 (ёки MC-DOC) бўлганида юзага келади. Чекловни бартараф этиш учун флешкани форматлаб, файл тизимини ўзгартириш керак.

Фото: «Лайфхакер»

Агарда сиз «Windows» операцион тизимидан фойдалансангиз «проводник»ни очиб, сичқончанинг ўнг тугмасини босган ҳолда флешкани «форматлаш»ни танланг. Очилган ойнада файл тизимини «NTFS»га ўзгартиринг.

Шу билан бирга «Тезкорлик билан форматлаш»ни белгилашни унутманг.

Фото: «Лайфхакер»

Агарда сиз «macOS»дан фойдалансангиз, диск утилитасини ишга туширинг: Finder → «Дастур» → «Утилита» → «Диск утилитаси». Ён панелдаги флешка белгисини танланг ва унинг тепасидаги «ўчириш» белгисини босинг. Кейинги ойна орқали «Маc ОС Extended» форматини белгиланг.

«Ўчириш» тугмасини босиб, форматлаш жараёни тугашини кутинг.

Шундан сўнг исталган ҳажмдаги файлларни флешкага сиққунича кўчириб ўтказишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг