Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Gmail» фойдаланувчилари ўзига ўзи спам юбормоқда

«Gmail» фойдаланувчилари ўзига ўзи спам юбормоқда

Foto: «Hi-tech.mail.ru»

«Gmail» спам-хабарларни жуда яхши фильтрлайди — бу мазкур сервиснинг энг кучли жиҳатларидан бири. Бироқ ўтган якшанба куни кўплаб фойдаланувчилар ўз почтасига спам-хабарлар келаётганини маълум қилди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Қизиқарли жиҳати, ушбу спамлар фойдаланувчиларнинг аккаунтларидан ўзига келган.

Бу ҳолат иккиталик аутентификация ва янги пароллар ҳимоясига қарамай содир бўлган. Маълум бўлишича, почтани бузиб киришга уриниш бўлмаган. «Спамчилар» спам-фильтрларни четлаб ўтиш учун ёлғон сарлавҳалардан («headers») фойдаланган. Тизим эса хабарни фойдаланувчининг ўзи ўзига юборяпти деб ўйлаган.

«Google» вакилларининг сўзларига қараганда, «бу турдаги спам-компанияга «Gmail»нинг унчалик катта бўлмаган гуруҳи дуч келган» ва компания ўз мижозларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўришни бошлаб юборган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг