Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳам томни арзонга ёпасан, ҳам уйингда чироқ ўчмайди

Ҳам томни арзонга ёпасан, ҳам уйингда чироқ ўчмайди

Фото: «Tesla»

«Tesla» компанияси қуёш томлари учун плиткаларни оммавий равишда ишлаб чиқаришни ва уни дастлабки буюртмачиларга етказиб беришни бошлади, деб хабар берди «NV.ua».

Таъкидланишича, ҳозирда компания ишлаб чиқаришни Калифорниядаги фабрикадан Ню-Йорк штатидаги катта заводга кўчирган. Бу каби том қисмларини ишлаб чиқариш устида 500 га яқин одам иш олиб бормоқда. Яқин вақтлар ичида завод қуввати 1 гигаватт бўлган қуёш элементларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Айни вақтда «Tesla Solar Roof» плиткаларининг тўртта тури мавжуд — «Smooth», «Textured», «Tuscan» ва «Slate». Улар турли хил анъанавий кўринишда. Шу билан бирга «Solar Roof» плиткалари бир вақтнинг ўзида ҳам қуёшли панел, ҳам оддий том қопламаси бўла олади, харидорнинг ўзи уй томининг қанча қисмини батареяга айлантиришни ҳал қилади.

Бу каби том қопламаси одатдагиларидан фарқ қилмайди, бироқ бутун уйни электр энергияси билан таъминлай олади. «Tesla» томларининг ўзига хос яна бир жиҳати у оддий том қопламаларидан арзон бўлиши кутилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг