Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xiaomi Mix 2S» смартфони «ҳар қандай ҳолатда ҳам юзни танийди» (видео)

«Xiaomi Mix 2S» смартфони «ҳар қандай ҳолатда ҳам юзни танийди» (видео)

Фото: «YouTube»

«Xiaomi» компанияси «Face Unlock» юзни таниш технологиясининг имкониятлари ҳамда унинг ёрдамида «Mi Mix 2S» смартфони блокдан чиқарилган тизерни намойиш қилди. Янги смартфон «Face Unlock» технологияси ишини таъминлайдиган сунъий интеллектга эга бўлади, деб хабар қилди «NV.ua».

Видеодан кўриш мумкинки, «Mi Mix 2S»га ўрнатиладиган «Face Unlock» технологияси етарли даражада ақлли бўлади, у гаджет фойдаланувчиси соч турмаги ёки соқолини ўзгартирса ҳам ўз эгасини таний олади. Шунингдек, «Face Unlock» функцияси фойдаланувчи бош кийим, кўзойнак ёки парик тақиб олса ҳам танийверади.

Юзнинг қариши ҳам датчикларнинг тўғри ишлашига халақит бермаслиги керак.

«Face Unlock» Mi Mix 2S смартфонининг хавфсизлигини таъминлайдиган ягона фукция эмас. Тахминларга кўра, смартфон бармоқ изи сканери датчиклари ҳамда бошқа анъанавий тарзда блокдан чиқариш тугмаларига ҳам эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур смартфон томонлар нисбати 18:9 бўлган 6,01 дюймли OLED-дисплейи билан жиҳозланиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, ушбу модель 12 мегапикселли иккиталик камера, «Snapdragon 845» процессори, 8 гигабайт тезкор хотира ва 256 гигабайт ички хотира билан таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг