Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Telegram» янги имкониятларга эга бўлди

«Telegram» янги имкониятларга эга бўлди

Фото: «Life.ru»

«Telegram» мессенжери кўпдан бери кутилган янгиланишларни чиқарди, энди, масалан, аудио ва видеохабарларни икки баравар тезроқ эшитиш ва кўриш мумкин. Бу ҳақда илова расмий сайтига асосланиб «Life.ru» хабар берган.

Янгиликлардан бири шуки, энди фойдаланувчилар ўқилган ва ўқилмаган чатларни белгилай олишади. Яна бир янги функция эса жўнатилган фото ва видеоларни таҳир қилиш имконини беради. Форматлаш менюсида эса хабар матнига «ҳавола қўшиш» ёрлиғи пайдо бўлди.

«Android»лар учун ҳали етказилмаган хабарларни ўчириш ва хабарлар превьюсини (олдиндан кўриш) очиш функцияси киритилди: бунинг учун умумий рўйхатдаги фойдаланувчи аватари бармоқ босиб турилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг