Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«InnoWeek»: биринчи кунда 9 та меморандум имзоланди

«InnoWeek»: биринчи кунда 9 та меморандум имзоланди

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

«InnoWeek» доирасида 23 октябрь куни Халқаро инновацион-инвестицион форум ва Халқаро инновацион кўргазма ўз ишини бошлади. Ҳафталикнинг илк кунида БМТ Тараққиёт дастури, Англия, Италия, Исроил, Россия, Хитой, Қозоғистон корхоналари, ҳамда Ўзбекистондаги хорижий компаниялар билан Англашув меморандумлари имзоланди. Мазкур битимлар инновация лабораториялари, иккиламчи энергоресурслар, давлат ахборот тизимлари, соғлиқни сақлаш, робототехника, муқобил энергия каби соҳаларни ўз ичига қамраб олади.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

БМТ Тараққиёт дастури билан имзоланган ҳужжат давлат бошқаруви масалаларини режалаштириш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш жараёнлари самарадорлигини оширишга давлат хизматчилари малакаси ошишига хизмат қилувчи инновацион ёндашувларни ўрганиш, синовдан ўтказиш ва жорий этишга қаратилган. Шунингдек, давлат хизматларининг фуқаролар ва тадбиркорлар учун сифатини яхшилашга ва имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Қозоғистоннинг «КАЗРОБОТИКС» Таълим ва спорт робототехника федерацияси билан имзоланган Англашув меморандумининг мақсади таълим робототехникаси соҳасида ҳамкорлик, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва таълим робототехникасига бағишланган бошқа тадбирларни ташкил этиш ва уларда иштирок этиш, мазкур соҳага оид амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни таҳлил қилиш ва уларни киритиш, шунингдек таълим робототехникаси соҳасида икки мамлакат ташкилотлари ўртасида алоқаларни кенгайтиришдан иборат.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

«Хитой маркази» Кембриж инновацион парки билан ҳам меморандум имзоланди ва Лондонда Ўзбекистон-Хитой технопаркини очиш имкониятлари ҳақида музокаралар олиб борилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг