Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсон танасига жойлаштириш мумкин бўлган дисплей ихтиро қилинди

Инсон танасига жойлаштириш мумкин бўлган дисплей ихтиро қилинди

Инсон терисига осон ёпиштириш мумкин бўлган ултра юпқа дисплей.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Токио университети ходимлари инсон терисига осон ёпиштириш мумкин бўлган ултра юпқа дисплейни яратди. У 16х24 қийматдаги светодиодлардан ва махсус чўзилувчан ўтказувчилардан ташкил топган, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Ҳозирча дисплейни мутлақ шаффоф қилишнинг иложи бўлмади, бироқ материални осонгина чўзиш ва тананинг исталган жойига ёпиштириш мумкин.

Диплейнинг симсиз алоқали модули мавжуд бўлиб, унга исталган маълумотни трансляция қилиш мумкин: хабарлар, ёзишмалар, пароллар ва ҳоказо. Бироқ ихтирочилар бу каби экранлардан соғлиқни сақлаш тизимида фойдаланишни режалаштирмоқда. Масалан, унга электрокардиограммани улаб қўйиш ва ундаги юрак уруши ҳақидаги маълумотларни бир вақтнинг ўзида атрофдагилар ҳамда беморнинг ўзи ҳам кузатиши мумкин бўлади.

Бу каби ҳолатлар учун «электрон тери» ҳам ишлаб чиқилган. Бироқ янги ихтиро муаллифларининг айтишича, уларнинг экрани бошқаларникига қараганда 45 фоизга кўпроқ хизмат қилади, шунингдек, бир ҳафта тақилса ҳам ҳеч қандай аллергик реакцияни келтириб чиқармайди.

Ихтирочилар яқин 3 йил ичида уни соғлиқни сақлаш тизимига жорий этишни режалаштирган, бироқ бунинг учун улар дисплейнинг яроқлилик муддатини оширишлари ва оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишлари лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг