Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Instagram» фойдаланувчилари хизматдаги хатолардан норози

«Instagram» фойдаланувчилари хизматдаги хатолардан норози

Фото: «Aif.ru»

«Instagram» фойдаланувчилари хизматдаги хатолардан норозилик билдирмоқда», — дея хабар бермоқда «Aif.ru» сайти.

«Downdetector» сайти тарқатган хабарга кўра, хато бугун, 24 апрель куни АҚШнинг шарқий қирғоқларида маҳаллий вақт билан 7:37 да кузатилган.

Хизматдан энг кўп норози бўлганлар орасида Буюк Британия, Франция, Португалия, Испания, Италия, Германия, Австрия, Сербия, Болгария, Полша, Туркия ва Украина фуқароларини кўриш мумкин. Шунингдек, муаммо АҚШ, Бразилия, Австралия, Сингапур ва Япония фуқаролари орасида ҳам кузатилган.

Шунингдек Россиянинг Москва, Нижний Новгород, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги фойдаланувчилар ҳам хатолардан шикоят қилишган.

Ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан бундай шикоятлар бўлгани ҳақида ҳеч қандай хабар тарқамаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг