Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Касалликларни 20 йил олдин аниқловчи сунъий интеллект яратилди

Касалликларни 20 йил олдин аниқловчи сунъий интеллект яратилди

Фото: El Imparcial

Европа олимлари инсоннинг шахсий касаллик тарихига асосланиб, хасталикларнинг пайдо бўлишини башорат қила оладиган сунъий интеллект — Delphi-2Mни яратишди. Бу ҳақда Nature журнали хабар берди.

Delphi-2M ёрдамида келажакда тахмин қилинган саломатлик ҳолатининг сунъий вариантларини танлаш мумкин бўлади. Оддийроқ тушунтирганда, инсон яқин 20 йилда қандай касалликларга чалиниши эҳтимолини ушбу сунъий интеллект олдиндан аниқлайди.

Олимлар сунъий интеллект моделини UK Biobank (Буюк Британия) лойиҳасининг 400 минг иштирокчиси, шунингдек, 1,9 миллион нафар данияликнинг маълумотлари асосида машқ қилдирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг