Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кремний водийси: Телеграф станцияларидан жаҳон IT-саноати марказигача бўлган йўл

Кремний водийси: Телеграф станцияларидан жаҳон IT-саноати марказигача бўлган йўл

Ҳозирги замон технологияларининг асослари шу ерда пайдо бўлган.

Фото: «YouTube»

Кремний водийси — замонавий технологиялар саноатининг синоними. Ушбу ҳудуд «қуёш нури етиб борган» барча инновация марказларини эгаллаб бўлди, деб хабар беради dev.by нашри.

ХIХ аср охирида Сан-Францискодаги порт сабаб, ҳудуд радио-саноат ва минтақавий телеграф марказига айланди. 1909 йилда Сан-Хоседа АҚШдаги биринчи радиостанциялардан бири пайдо бўлди.

Фото: «Hangar Network»

1933 йилда америкалик ҳарбийлар Моффет Филдни қўлга киритди ва у ерда UCC Mason дирижаблларини қуриб, сақлай бошлади. Ҳар доимгидек, жиддий ҳарбий база ўзига яраша катта сармояни талаб қиларди, шу билан бирга, у Сан-Франциско минтақасидаги аэрокосмик тадқиқотларнинг ривожланишига ҳисса қўшар эди. 1939 йилда Америкадаги йирик тадқиқот институтига асос солинган ва ҳозида у NASA номи остида фаолиятини давом эттирмоқда. Шунингдек, 1949 йилда дунёдаги энг йирик (ўша вақтда) ародинамик труба пайдо бўлган.

Уилям Хюлет ва Дэйв Пакард.
Фото: «Phoenix HubSpot User Group»

1939 йилнинг яна бир эътиборга молик жиҳати — айнан шу йилда Уилям Хюлет ҳамда Дейв Пакард Пало-Алтодаги «Hewlett-Peckard» компаниясига асос солган. Компания Иккинчи жаҳон урушида радар ва артиллериялар учун технологиялар яратиш билан шуғулланган. У вақтларда компютерлар салкам битта хонани эгалларди.

1940 йилда Уилям Шокли замонавий компютернинг процессери — Bell Labs’га асос солган инсонлардан бирига айланган. Компания тарихда биринчи бор германиумдан эмас, балки кремнийдан процессорлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Шокли бетоб онасининг ёнида бўлиш учун Муинтин Вюда ўз компаниясига асос солган ва Стенфорднинг етти нафар битирувчисини ишга жалб қилган.

1957 йилда «SSL»нинг саккиз нафар ишчиси — “сотқин саккизлик” (Шоклининг таърифича) Шерман Фейрчайлд билан Фаирчилд «Semiconductor»ни ҳамкорликда яратиш учун компаниядан кетиб қолган. 60-йиллар бошида айнан шу корхона «Apollo» космик дастурига ҳисоблаш механизмларини етказиб бериш билан шуғулланган. Кейинроқ «сотқин саккизлик»нинг аксарияти ўзининг шахсий компанияларига асос сола бошлаган, жумладан, Гордон Мура ва Роберт Нойс 1968 йилда «Intel»ни «дунёга келтирган». Шундан сўнг «AMD», «Nvidia» ва «Kleiner Perkins»лар пайдо бўлган.

1969 йилда Стенфорд тадқиқот институти замонавий интернетнинг пайдо бўлишига олиб келган давлат тадқиқот лойиҳаси — «ARPANET»нинг тўртта бўғинидан бирига айланди. 1970 йилда «Херох» Пало-Алтода «PARS» лабораториясини очган — у ерда компютер қисмлари, хусусан, ethernet ва график фойдаланувчи интерфейслари ишлаб чиқилган. 1971 йилда журналист Ден Хофлер бу ердаги саноат ҳақида «АҚШнинг Кремний водийси» номли мақолани чоп этган. Ўшандан буён ушбу ҳудуд шундай номланади.

1971 йилда журналист Ден Хофлер бу ердаги саноат ҳақида «АҚШнинг Кремний водийси» номли мақолани чоп этган. 
Фото: «NPR.org»

1970 йилларда водийда «Atari», «Apple» ва «Oracle» пайдо бўлган, 1980 йилдан бошлаб эса ҳудуд компютер саноатининг марказига айланган. 1990 йилда у ерда «eBay», «Yahoo», «PayPal» ва «Google», иккинчи мингйилликда эса — «Facebook», «Twitter», «Uber», «Tesla» ва бошқа кўплаб ҳозирги замон технологияларининг асослари пайдо бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг