Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Land Rover» ҳар қандай шароитда ҳам ишлай оладиган ўта мустаҳкам смартфон яратди

«Land Rover» ҳар қандай шароитда ҳам ишлай оладиган ўта мустаҳкам смартфон яратди

«Land Rover» смартфони.

Фото: «Motor»

«Jaguar Land Rover» гуруҳи ўта кучли мустаҳкамликка эга «Explore» номли смартфонни яратди. Унинг тақдимоти жорий йилнинг март ойида Барселонадаги «Mobile World Congress»да бўлиб ўтади, деб хабар берди «Motor».

Смартфон «Bullitt Group» фирмаси билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, қаттиқ ва шўр сувларда, экстремал ҳарорат ўзгаришларида, юқори намлик ва силкинишларда ишлашга қодир. Гаджет 1,8 метр баландликдан ташлаб юборилса ҳам унинг экрани дарз кетмайди.

Foto: «Motor»

«Land Rover Explore» «Android Nougat» амалий тизимида ишлайди. Смартфонга ўн ядроли «MTK Helio X27» процессори ўрнатилган бўлиб, тезкор хотираси 4 гигабайтни, ички хотираси 64 гигабайтни ташкил этади. Дисплейи — 5 дюймли Full HD. Асосий камераси 16 мегапикселл.

Смартфонга сиғими 4000 мА/соатга тенг аккумулятор ўрнатилган. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, телефон икки кун давомида бемалол қувватлантирилмасдан ишлай олади. Ушбу сиғимга қониқмайдиганлар учун 4370 мА/соатли қўшимча батарея ҳам таклиф қилинади.

Смартфон учун буюртмалар 26 апрелдан бошлаб қабул қилинади. У ҳозирча 649 еврога баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг