Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Mercedes-Benz» компанияси АҚШ ҳукуматини алдаганликда гумонланмоқда

«Mercedes-Benz» компанияси АҚШ ҳукуматини алдаганликда гумонланмоқда

«Mercedes-Benz» транспорт воситалари.

Фото: «NV.ua»

«Mercedes-Benz» компанияси АҚШда ўтказган чиқинди синовлари вақтида нотўғри маълумотларни тақдим этиш учун дастурий таъминотдан фойдаланган бўлиши мумкин. АҚШ ҳукумати компанияга тегишли автомобилларга Қўшма Штатлар ҳудудида ўтказилган синов вақтида чиқинди миқдорини камайтириб кўрсатиши учун ноқонуний дастурий таъминот ўрнатилганини аниқлади, деб хабар берди «NV.ua».

Маълумотларга кўра, «Daimler» ходимлари уларнинг транспорт воситалари АҚШ стандартларига мос келмаслигини «Volkswagen» билан боғлиқ дизель можароси вақтидаёқ пайқаган. Ички синовлар шуни кўрсатдики, «Mercedes»нинг айрим моделлари жуда кўп миқдорда азот оксидини ҳавога чиқармоқда. Натижада «Daimler» америкаликларни алдаш учун бир неча функцияли дастурий таъминотни яратган.

Таъкидланишича, дастурлардан бири «Bit 15» деб номланади. У 16 мил масофа босиб ўтиганидан сўнг, ҳавога чиқарилаётган газлар миқдорини ҳисобламай қўяди. Яна бир дастурнинг номи «Slipguard» бўлиб, у зарарли моддалар ва чиқинди газлар учун тест ўтказилаётганини аниқлай олган.
Шу билан бирга «Daimler» компанияси ўзининг айбсиз эканлигини айтмоқда. Компания раҳбарияти «Bild am Sonntag» нашрида эълон қилган махфий ҳужжатлар ҳақида огоҳлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, «Volkswagen» компанияси АҚШда ўз автомобилларининг экологик кўрсаткичларини сохталаштиргани учун можаро марказига тушиб қолган ва бунинг оқибатида компания акциялари кескин тушиб кетган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг