Mobiuz энг замонавий mmWave радиочастотасидан фойдаланиб 5,5G имкониятларини кўрсатади

2025 йилнинг 23-26 сентябрь кунлари ICT Expo 2025 кўргазмасида Mobiuz Марказий Осиёда илк бор 28 ГГц (mmWave) радиочастота диапазонларига асосланган 5,5G технологиясини намойиш этади.
Инновациялар тўлқинида
5,5G технологияси мобил тармоқлар ривожланишининг кейинги босқичи ҳисобланади. Унинг асосий хусусияти миллиметрли тўлқин диапазонларидан (mmWave) фойдаланиш имкониятидир. Бу туфайли мобил интернет тезлиги 10 Гбит/с гача етиши, тармоқнинг юклама энг юқори бўлган жойларида эса юқори ўтказувчанлик таъминланиши мумкин.
Инновацион технологиянинг илк намойиши Mobiuzнинг «Инсонларларни бирлаштириб, инновациялар билан келажак сари» фалсафасини яққол тасдиғидир. Компания "Ўзбекистон - 2030" стратегиясига мувофиқ иқтисодиёт ва ҳудудларни рақамлаштириш бўйича давлат дастурини жадал суръатда амалга оширишни давом эттирмоқда.
Ҳусусан, жорий йилда Mobiuz Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида мобил интернет тезлиги ва тармоқлар барқарорлиги бўйича етакчи деб эътироф этилди. Бундан ташқари, компания Фарғона водийси шаҳарларида 5G тармоқларини жорий этди.
5,5G (mmWave) қандай ишлайди?
Халқаро мобил ечимлар етказиб берувчилар уюшмаси (GSA) маълумотларига кўра, ҳозирча дунёнинг 56 та энг ривожланган мамлакатидаги 200 дан ортиқ оператор mmWave’дан фойдаланган ҳолда 5,5G технологиясига қизиқиш билдирмоқда ва унга сармоя киритмоқда. Энди Mobiuz ҳам ушбу операторлар сафига қўшилди.
ICT Expo 2025 ташриф буюрувчилари Mobiuz стендида Huawei компаниясининг илғор ечимлари асосида тақдим этилган mmWave қўлланилган 5,5G технологияси имкониятлари билан батафсил танишиш имкониятига эга бўладилар.
Шу мақсадда, Радиочастоталар бўйича республика кенгаши томонидан синов ўтказиш учун вақтинчалик асосда n257 (26,50-29,50 ГГц) диапазонидаги радиочастота ресурси ажратиб берилган.
Полоса кенглиги (400 МГц) туфайли тармоқ бир вақтнинг ўзида кўпроқ маълумотларни қайта ишлаб, катта гигабитли тезликлар ва минимал кечикишларни таъминлайди. Жаҳон тажрибасида 5,5G (mmWave) абонентлар ва трафик кўп бўлган жойларда манзилли тарзда ўрнатилади.
Аввал намойиш — кейин жорий этиш
Mobiuz мобил оператори томонидан 5,5Gни тижорий жорий этиш фақат вақт масаласидир. Компания ҳар йили Ўзбекистон учун янги технологик ечимларни намойиш этиб, синовдан ўтказгандан сўнг ўз фаолиятида фаол қўллайди.
Хусусан, 2022 йилда ICT Expo доирасида Mobiuz биринчи марта VoLTE ва ViLTE технологияларини амалда намойиш этди. Натижада, 2023 йил июнь ойида компания Ўзбекистонда VoLTE’ни ишга туширишда етакчига айланди ва 2023 йил октябрь ойида ViLTE’ни барча ҳудудларда муваффақиятли жорий этди.
Энди эса Mobiuz ва Huawei ўртасидаги фаол ҳамкорлик туфайли Ўзбекистонда аста-секин 5,5G даври бошланмоқда. Бу мамлакат минтақавий рақамли трансформациянинг олдинги сафларида эканлигини ва энг илғор ечимларни жорий этишга тайёр эканлигини кўрсатмоқда.
Mobiuz барчани ICT Expo 2025 га таклиф этади! Кўргазма ва АКТ ҳафталиги тадбирлари CAEx Uzbekistan кўргазмалар марказида ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter