Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси менталь арифметикаси бўйича халқаро олимпиада чемпиони бўлди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси менталь арифметикаси бўйича халқаро олимпиада чемпиони бўлди

Ихтисослаштирилган мактаб директори Амирулла Абдуллаев Олимпиада чемпионига сертификат топширди.

Фото: «Inha.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Мирмуҳаммад Мирҳамидов менталь арифметика бўйича халқаро онлайн-олимпиада чемпиони бўлди.

Япония, Хитой, Ҳиндистон ва Ўзбекистони вакиллари «Даҳолар лабораторияси» онлайн олимпиадасида иштирок этдилар. Ўзбекистон вакиллари совринлли ўринни қўлга киритишди.

Ғолиблар орасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослашган мактабнинг олтинчи синф ўқувчиси Мирмуҳаммад Мирҳамидов ҳам бор.

2018 йилнинг 2 февралида Мирмуҳаммад Мирхамидовни тақдирлаш маросими бўлди. Ихтисослаштирилган мактаб директори Амирулла Абдуллаев Олимпиада чемпионига сертификат топширди.

Маросим доирасида ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун менталь арифметика бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарори асосида ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабда давлат умумий ўрта таълим стандартлари асосида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари кенг жалб қилинган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанлари чуқур ўргатилади. Мактабнинг низомига кўра, таълим ўзбек тилида олиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг