Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

MWC 2018: «Energizer» 16000 мА/соатлик смартфон тақдим этди

MWC 2018: «Energizer» 16000 мА/соатлик смартфон тақдим этди

«Катта қувватли» смартфон.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Тавсифларига кўра «Energizer Power Max P16K Pro» смартфони «ўртача» гаджетларни эслатади. У 6-дюймли (18:9) Full HD+ (1080×2160 пиксел) дисплейига эга. 16+13 Мп ҳажмли асосий ва 13+5 Мп фронталли қўшкамералари бор. Процессори оддий — «Mediatek Helio P23». Оператив хотираси эса анча катта — 6 ГБ.

Аммо аккумуляторлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йирик компания смартфонининг бир асосий устунлиги бор — у нақ 16000 мА/соатлик (замонавий смартфонларникидан 3-4 баравар катта) аккумулятор билан таъминланган, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Шунинг ҳисобига «Power Max P16K Pro»нинг қалинлиги қарийб ярим сантиметр келади. Солиштириш учун: аксарият смартфонлар бундан деярли икки баравар юпқа. «Катта қувватли» бу смартфон 300 грамм тош босади.

«Power Max P16K Pro» шу йилнинг сентябрь ойидан сотувга чиқарилиши режалаштирилган. Нархи тахминан — 500 доллар атрофида бўлиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг