Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Nokia» компанияси Барселонадаги кўргазмада «ақлли» курткани намойиш этди

«Nokia» компанияси Барселонадаги кўргазмада «ақлли» курткани намойиш этди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Nokia» компанияси Жанубий Кореянинг машҳур кийим-кечак бренди «Kalon» билан ҳамкорликда яратган «CHASE LifeTech FR» курткасини Барселонада бўлиб ўтаётган МWC 2018 кўргазмасида тақдим этди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Ушбу куртка ўт ўчирувчилар ёки қутқарувчиларининг махсус кийимига ўхшайди, бироқ унинг ўзига хос жиҳати ҳам бор. Курткада юрак уришини, тана ҳароратини назорат қилувчи датчиклар, GPS ва акселерометр бор. Буларнинг барчаси куртка енгидаги унчалик катта бўлмаган модулда жойлашган. Шу билан бирга бу каби конструкцияларни бошқа керакли функцияларга алмаштириш имконияти ҳам мавжуд.

«Nokia» курткаларини оддий одамлар учун чиқариш мумкин, бироқ у қутқарув операциялари ёки фалокат вақтларида кўпроқ фойда беради. Масалан, енгга ўрнатилган датчик хонадаги тутун даражасини аниқлаши ва бу каби курткаларни ўт ўчирувчиларга тақдим этиши мумкин. Агарда қондаги кислородни аниқлайдиган датчик ўрнатилгудек бўлса, оғир вазиятларда жароҳат олган инсоннинг аҳолини назорат қилиш имконияти мавжуд бўлади. Барча маълумотлар аҳволи оғирлашган бемор ҳақида шифокорларга махсус қуриламалар оқали узатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг