Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда ўз ўрнини яхшилади

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда ўз ўрнини яхшилади

Фото: «TechToday»

«Speedtest Global Index» маълумотига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги ошган.

«Spot»нинг хабар беришича, «Speedtest.net» интернет сервиси анъанавий «Speedtest Global Index» рейтингини эълон қилган. Унда 2018 йил февраль якунлари бўйича дунёдаги симли ва симсиз интернет тезлиги маълумотлари жой олган.

Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича январ ойидаги кўрсаткичини бир поғонага яхшилади ва 120-ўринга (6,56 Мбит/с) кўтарилиб олди.

Симли интернет рейтингида эса Ўзбекистон аввалги ойга нисбатан икки ўринга юқорилаб, 124-поғонани (6,39 Мбит/с) банд этган.

Рейтингда мобиль интернет тезлиги бўйича Норвегия (62,07 мбит/с), симли интернет тезлиги бўйича эса Сингапур (161,53 мбит/с) етакчилик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг