Ўзбекистонда ахборот технологиялари академияси ташкил этилади

Ўзбекистонда ахборот технологиялари академияси ташкил этилади

Улуғбек Тагалиев, UZINFOCOM директори в.в.б.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида UZINFOCOM-2018 конференцияси бўлиб ўтди. Ягона интеграторнинг Ўзбекистон АТ-бозоридаги мақсад ва вазифалари, фаолиятидаги янги усуллар, ҳамкорлар ва буюртмачилар билан ўзаро муносабатлари ҳақида маълумот бериш мақсадида ташкил этилган ушбу анжуманда АКТ вазирлиги раҳбарлари, глобал вендорлар, тизим интеграторлари, ахборот тизимларини мустақил ишлаб чиқувчилар ва халқаро консалтинг компаниялари қатнашдилар.

Анжуманда Ягона интегратор қошида «U-Lab» илмий лабораториясини ташкил этиш режаси эълон қилинди. Бу АT-стартаплари учун технологик майдончага айланади, тажриба синовлари учун амалий замин ва давлат органлари учун мутахассислар тайёрловчи маскан бўлади.

«U-Study» ўқув маркази АТ-Академиясига айлантирилади ва маълумотлар қайта ишлаш марказлари учун ходимларни мунтазам ўқитади, тизим маъмурлари, ахборот хавфсизлиги ходимлари, тармоқ раҳбарларини тайёрлайди.

Технологик компанияларнинг вендорлари ва дистрибюторлари «U-Study» учун тренерларни тайёрлаш ва лаборатория ташкил этишда иштирок этиш учун таклиф этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг