Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда интернет тезлиги ошди

Ўзбекистонда интернет тезлиги ошди

Фото: «serfery.ru»

«Speedtest Global Index» маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги интернет тезлиги апрель ойи ҳисоб-китобларига кўра бироз тезлашган, деб хабар берди «Spot».

Ирландиянинг «Ookla» компаниясига қарашли «Speedtest.net» интернет-сервиси ойлик «Speedtest Global Index» рейтингини эълон қилди. Унда 2018 йил апрель ойи ҳисоб-китобларига кўра, бутун дунёдаги симли ва симсиз интернет тезликлари ҳақида маълумотлар келтириб ўтилган.

Ўзбекистонда мобиль интернет тезлиги тўрт поғона юқорилаган ва ҳозирда рўйхатдан ўрин олган 126 давлат орасида 115 ўринни эгалламоқда (8,93 Мбит/сония).

Симли интернет тезлиги бўйича (6,78 Мбит/сония) эса бир поғона кўтарилган ва 128 ўринни банд этган (135 давлат орасидан).

2017 йил охиридаги ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон интернет тезлиги жуда ёмон бўлган давлатлар бешталигига кирган эди. Ўшанда мобиль интернет тезлиги 6,47 Мбит/сонияни, симли интернет эса 5,81 Мбит/сонияни ташкил этган.

Мобил интернет рейтинги бўйича етакчилик ҳамон Исландия эгаллаб турган бўлса (65,90 Мбит/сония), симли интернет борасида — Cингапур биринчиликда (174,94 Мбит/сония).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг