Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик мутахассис Сингапурдан электрон ҳукумат тажрибаларини ўрганиб қайтди

Ўзбекистонлик мутахассис Сингапурдан электрон ҳукумат тажрибаларини ўрганиб қайтди

Рустамхўжа Ишанов тингловчилар билан ўз тажрибасини алмашмоқда.

Фото: «Egovernment.uz»

2018 йилнинг 22-26 январ кунлари Сингапурда «Электрон ҳукумат таркибидаги етакчилик» мавзусида ўқув дастури бўлиб ўтди. Мазкур ўқув дастури Сингапур ҳамкорлик дастури ҳамда Сингапурнинг электрон ҳукумат соҳасидаги етакчилик маркази томонидан ташкиллаштирилди.

Дунёнинг 28 мамлакати вакиллари қатнашган ушбу ўқув дастурида «Электрон ҳукумат» маркази департамент бошлиғи Рустамхўжа Ишанов ҳам ўз билим ва малакасини ошириб қайтди.

Фото: «Egovernment.uz»

Ўқув дастурида тингловчиларга «Рақамли иқтисодиёт», «Табиат ичра шаҳар», «Стратегия ва режалаштириш», «Кибер хавфсизликни кўриб чиқиш» ва «Ақлли транспорт» мавзуларида маъруза ва ва тақдимотлар намойиш этилди.

Шу йилнинг 1 феврал куни ушбу ўқув дастурида ҳамда олинган билим ва кўникмаларини Р.Ишанов «Электрон ҳукумат» маркази ходимлари билан ўртоқлашди. Семинар-тренингда ходимлар Сингапурнинг электрон ҳукумат соҳасида эришган ютуқлари, илғор технологиялари ва йирик лойиҳалари ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Фото: «Egovernment.uz»

Шунингдек, сафар давомида Рустамхўжа Ишановнинг 28 давлатдан ташриф буюрган тингловчилардан олинган тажрибаси бўйича ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг