Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

P2P (plastic to plastic): АТ «Алоқабанк» халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўйди

P2P (plastic to plastic): АТ «Алоқабанк» халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўйди

Фото: «Аloqabank.uz»

Халқаро пул ўтказмаларини чет элдаги танишларингиз ва яқинларингизнинг пластик карталарига жўнатиш имконияти яратилди, деб хабар берди АТ «Алоқабанк» матбуот хизмати.

Пул ўтказамларини АҚШ долларида, нақд шаклдаги миллий валютада, сўм пластик картасидаги маблағлардан, VISA картасидаги маблағлардан амалга ошириш мумкин.

Қабул қилувчи ўз хоҳишига кўра маблағларни пластик картасига қабул қила олади. Бунинг учун пул ўтказмасини амалга оширишда  қабул қилувчининг мобил телефони рақами ва пластик картасининг рақами киритилиши лозим.

Мазкур хизмат ҳозир Россия Федерациясига пул ўтказмаларини амалга ошириш учун татбиқ этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг