Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

PwC — халқаро компаниялар тармоғи Ўзбекистондаги тендер ғолиби бўлди

PwC — халқаро компаниялар тармоғи Ўзбекистондаги тендер ғолиби бўлди

Фото: «Хайтек»

«PWC — Прайсвотерхаус Куперс Консультирование» компанияси «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплекси доирасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатишда халқаро консултант бўйича тендер ғолиби бўлди. Бу ҳақда Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази хабар берди.

«Хавфсиз шаҳар» комплекси доирасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатишда халқаро консултант жалб қилиш бўйича тендерда Германия, Россия, Хитой, Исроил ҳамда маҳаллий компаниялар ўз таклифлари билан иштирок этишди.

PwC (PricewaterhouseCoopers) — халқаро компаниялар тармоғи бўлиб, аудиторлик ва консалтинг хизматлари, шунингдек солиққа тортиш ва юридик хизматларини кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг