Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон майнерлар учун қулай мамлакатга айланди

Қозоғистон майнерлар учун қулай мамлакатга айланди

Кэмбридж университети томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Қозоғистон биткоинларни «қазиб олиш» бўйича дунёда учинчи ўринга кўтарилиб олган. Бунга асосий сабаб Хитойда майнерларга чекловлар ўрнатилди.

2019 йил сентябрь ойидан 2021 йил апрель ойига қадар Хитойга биткоинларни топиш 75 фоиздан 46 фоизга тушиб кетган.

Хитой Миллий банкининг 18 майдаги топшириғига асосан мамлакатнинг молия ташкилотларига криптовалюта билан шуғулланиш тақиқлаб қўйилди. Бундай ташқари бешта провинциянинг йирик майнинг марказлари фаолияти тўхтатилди.

Bloomberg маълумотларига кўра, Қозоғистонда майнинг билан шуғулланиш учун қулай шароитлар бор. Қозоғистоннинг кўмир ва газ станциялари 22 ГВт гача электр энергиясини ишлаб чиқаришга қодир.

Тадқиқот рейтингида Хитой ва АҚШ пешқадам. Тўртинчи ва бешинчи ўринларни Россия ва Эрон эгаллаб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг