Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон Осиё ва Европа ўртасидаги «рақамли кўприк»ка айланмоқчи

Қозоғистон Осиё ва Европа ўртасидаги «рақамли кўприк»ка айланмоқчи

Фото: «Neupusti.net»

Қозоғистон ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев Остонадаги халқаро технопарк эртага, 6 ноябрь куни расман ишга тушишини маълум қилди. Вазир бу ҳақда «Digital Bridge» инновацион форумида сўз очган.

«Astana Hub»нинг очилиш маросимида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қатнашиши кутилмоқда.

Янги технопарк Қозоғистоннинг Осиё ва Европа ўртасидаги «рақамли кўприк»ка айланишига хизмат қилади, деган вазир.

«Astana Hub» Қозоғистонда 2017 йили бўлиб ўтган ЭКСПО кўргазмаси павильонларида жойлашади. Технопарк майдони 9,6 минг квадрат метрга тенг бўлиб, унда маърузалар ва конфернеренц заллари, ахборот технологиялари компанияларининг офислари ва лабораториялари жойлашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг