Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Samsung» янги «Galaxy S9» флагманларини расман тақдим қилди

«Samsung» янги «Galaxy S9» флагманларини расман тақдим қилди

«Samsung» янги «Galaxy S9» флагманларини расман тақдим қилди

Фото: «NV.ua»

Жанубий Кореянинг «Samsung» компанияси 25 февраль куни ўзининг янги — «Galaxy S9» ва «Galaxy S9+» смартфонлари тақдимотини ўтказди. Тақдимот Барселонада бўлиб ўтаётган MWC 2018 анжумани доирасида ташкил этилди. Бу ҳақда «Риа Новости» хабар берди.

Ўқинг: Янги «Samsung Galaxy S9» смартфонининг кўриниши ва имкониятлари қандай бўлади? Сир тутилган видео

Гаджетлар дизайни аввалги авлод флагманларидан фaқат орқа панелидаги элементларнинг вертикал жойлашгани билан фарқланади. Бармоқ сканери функцияси камера модели остида жойлашган, бу объектив кирланиши олдини олади.

«S9» ва «S9+»да «чексиз» дисплей диагонали мос равишда 5,8 ва 6,2 дюймни ташкил этилади, максимал ҳажми  — Quad HD+ (1440 х 2880 пиксел). ОЗУ ҳажми 4дан 6 гигабайтгача. Флагманларнинг иккиси ҳам 64 гигабайт ички хотира ва «microSD» карталари учун слот билан таъминланган.

Кичкина модел 12 мегапикселли сенсор билан таъминланган, каттаси ҳам худди шу кўрсаткичли, фақат қўшкамерага эга.

Янги смартфонлар «Qualcomm Snapdragon 845» 10-нанометрли чип базасидаги биринчи мобил қурилмага айланди.

Флагманларнинг расмий савдосига 19 мартдан старт берилади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг