Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«SpaceX» глобал интернетни тарқатишга мўлжалланган иккита сунъий йўлдошини космосга муваффақиятли учирди (видео)

«SpaceX» глобал интернетни тарқатишга мўлжалланган иккита сунъий йўлдошини космосга муваффақиятли учирди (видео)

«SpaceX» компанияси «Falcon 9» элтувчи ракеталарини учирди.

Фото: «Hi-News»

«SpaceX» компанияси 22 февраль куни «Falcon 9» элтувчи ракеталарини Испаниянинг «Hisdesat» компаниясига тегишли «PAZ» сунъий йўлдоши билан бирга учирди. Бундан ташқари ракета бортида «глобал интернет»ни тарқатишга мўлжалланган «Microsat 2a» ва «2b» сунъий йўлдошлари ҳам мавжуд, деб хабар берди «Hi-News».

«Starlink» лойиҳаси доирасида «интернет учун» орбитага олиб чиқилган сунъий йўлдошлар тажрибадан ўтказилади. Лойиҳанинг якуний мақсади Ернинг узоқ ҳудудларидаги ўн миллионлаб кишиларга интернет алоқасини таъминлаш ҳисобланади. Бунинг учун мазкур аппаратдан бир неча мингта керак бўлади.

«Tintin 1» ва «2» номини олган сунъий йўлдошлар Ерга синов сигналларини юборишга ҳам улгурди. Маскнинг айтишича, сунъий йўлдошлар бир суткадан кейин Лос-Анжелес устидан учиб ўтаётиб «Hello World» дея «саломлашиши» ҳам керак.

Мазкур парвоз бунга қадар бир неча марта қолдирилган эди. «Falcon 9»нинг биринчи устуни аллақачон космосга парвоз учун қўлланган.

«PAZ» сунъий йўлдоши Европанинг «Airbus» консорпциуми томонидан яратилган. Аппарат картография, атроф-муҳит мониторинги, сув, ер ва ўрмон ресурслари ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг