Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суратлар янада жонланади — ChatGPT Images ишга туширилди

Суратлар янада жонланади — ChatGPT Images ишга туширилди

Фото: TestingCatalog

OpenAI компанияси GPT-5.2 архитектурасига қурилган ChatGPT Images моделини ишга туширди. Янги модел илғор сунъий интеллект технологиялари воситасида тасвирларни генерация қилиш учун мўлжалланган.

ChatGPT Images матнли сўровлар асосида суратлар яратиш ва уларни аниқ таҳрирлашга хизмат қилади, бунда деталларнинг йўқолмаслиги алоҳида эътиборга олинади. Таъкидланишича, генерация тезлиги аввалги версияларга нисбатан тўрт баробар оширилган. Сўров бўйича тасвирлар янада ҳаётий ва кутилгандек чиқиши айтилмоқда.

Шу билан бирга, OpenAI аксарият фойдаланувчиларга расмлар билан ишлаш учун янгиланган интерфейсни тақдим этди. Унинг корпоратив талқини кейинроқ очилади.

Маълум қилинишича, 16 декабрдан ChatGPT Images барча ChatGPT фойдаланувчилари учун очилган.

OpenAI 2022 йилда DALL-E тасвирлар яратувчи нейрон тизимини ишга туширганди. У фойдаланувчиларнинг матнли тавсифлари (промтлар) асосида суратлар яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг