Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТАТУ ўқитувчи ва талабалари нуфузли танловда ғолиб бўлишди

ТАТУ ўқитувчи ва талабалари нуфузли танловда ғолиб бўлишди

Фото: «Xabar.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ўқитувчи ва талабалари «BEST IP-2018» энг яхши интеллектуал мулк объекти учун танловида ғолиб бўлишди.

Компьютер инжиниринг факультети компьютер тизимлари кафедрасининг профессор-ўқитувчилари: М.Мусаев, У.Берданов ва М.Раҳимовлар томонидан яратилган дастурий ишланма «Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маьлумотлар базаси» номинацияси бўйича биринчи ўринга лойиқ кўрилган бўлса, Ахборот хавфсизлиги факультети 4-босқич талабаси Фаррух Болтаев «Ёшлар ўртасида энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи» номинацияси бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллади. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги республикада ихтирочилик ва илмий-техник ижодиётни рағбатлантириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш, ихтирочиликни фаоллаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида республикада энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва рағбатлантириш учун «BEST IP-2018» танловини эълон килган эди.

Бу йилги танловда бошқа йиллардан фарқли равишда олтита — «Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модел», «Энг яхши саноат намунаси», «Энг яхши селекция ютуғи», «Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси» ҳамда «Ёшлар ўртасида энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи» номинаниялари бўйича талабномалар қабул килинган.

Танловда қатнашиш учун агентликка барча номинациялар бўйича жами 188 та талабнома келиб тушган.

Ғуломжон Назаров

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг