Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда илк бор «GDG-DevFest» дастурчилар фестивали ўтказилди (фото)

Тошкентда илк бор «GDG-DevFest» дастурчилар фестивали ўтказилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Пойтахтимиздаги Инҳа университетида «GDG-DevFes» дастурчилар фестивали бўлиб ўтди. Унда дастурчилар, IT-мутахассислар, соҳадаги янги технология ва лойиҳалар билан қизиқувчи ёшлар иштирок этди.

Мазкур дастурчилар фестивали «Google Developers Group» (GDG)нинг лойиҳаларидан бири бўлиб, мамлакатимизда илк бор ўтказилди. Унда иштирокчилар Google компаниясининг сўнгги йиллардаги энг замонавий технологиялари ва ишланмалари билан танишди.

Фастиваль доирасида ахборот технологияларининг турли йўналишлари бўйича ўтказиладиган маъруза ва маҳорат дарсларида 500 га яқин киши қатнашди.

Тадбирга Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари Алишер Садуллаев ва бошқалар, шунингдек, хорижлик мутахассислар ҳам таклиф этилди.

Тадбир давомида малакали мутахассислар иштирокида блокчейндан фойдаланиш, мобил иловаларни яратиш, VR/AR технологияларини бизнес соҳасида қўллаш ва бошқа шу каби мавзуларда очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Фестиваль доирасида Тошкентдаги Инҳа университети Музаффар Жалалов ва Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари Алишер Садуллаев ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг