Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги ИНҲА университети Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан ҳамкорлик қилади 

Тошкентдаги ИНҲА университети Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан ҳамкорлик қилади 

Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ректори вазифасини бажарувчи Музаффар Жалолов бошчилигидаги ишчи гуруҳ 22 декабрь куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бўлди.

Учрашувда Музаффар Жалолов ва ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов комбинатни рақамлаштириш, режалаштирилган автоматлаштиришни амалга ошириш ва IT-кадрларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Томонлар Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг иқтидорли талабалари комбинатда амалиёт ўташлари, уларни IT-лойиҳаларга жалб қилиш ҳамда ОКМК бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг