Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzmobile» абонентларига фирибгарларнинг оммавий ҳужуми кузатилмоқда

«Uzmobile» абонентларига фирибгарларнинг оммавий ҳужуми кузатилмоқда

Фото: «Укринформ»

Фирибгарлар «Uzmobile» миллий оператори абонентларини қўнғироқ ва SMS-хабарлар билан безор қилмоқда, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».

«Ҳурматли абонентлар! «Uzmobile» абонентларига фирибгарлик қўнғироқлари пайдо бўлгани муносабати билан +882337111* ёки +881* префиксли ўтказиб юборилган қўнғироқлар ва SMSларга жавоб бермасликни сўраймиз. Шунингдек, SMS ва қўнғироқларга рухсат сўровчи мобил дастурларни ўрнатишда ҳушёр бўлишни сўраймиз», — дейилади компания хабарида.

Мазкур янгилик ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Фойдаланувчилар фирибгарлар кунига 3 тадан 10 мартагача қўнғироқни амалга ошираётгани, телефонни олганда эса ўша заҳоти уни қўйиб қўяётганини билдирган.

«Бу фирибгарликнинг таниш кўриниши. Улар сиз шу рақамга қўнғироқ қилишингизни кутади, жуда узоқда рўйхатдан ўтган ва барча пулларинингизни суғуриб олади», — дея огоҳлантирган фойдаланувчилардан бири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг