Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Voicy Telegram-bot» овозли хабарларни матнлига айлантиради

«Voicy Telegram-bot» овозли хабарларни матнлига айлантиради

Фото: «Medium»

Овозли хабарлар суҳбатдошингиз билан тезроқ мулоқот қилишингизда ёрдам беради, бироқ уни эшитиш доим ҳам қулай бўлавермайди. «Voicy» мазкур муаммога барҳам берди, деб хабар қилади «Лайфхакер».

Энг аввало, бот сизга ўзгартириладиган нутқ ва матннинг тилини танлашни тавсия қилади. Агарда у танланмаса бот «Wit.ai»дан фойдаланади. У овозли хабаларни яхши «танийди», бироқ унинг давомийлиги 50 сониядан ошмаган бўлиши керак.

«/engine» буйруғи орқали бошқасини ҳам танлаш мумкин. Масалан, «Yandex.SpeechKit»ни — унда вақт чегараланмаган, бироқ сўзларни ёмон танийди. Шунингдек, «Google Speech» номли пулли дастур ҳам мавжуд. У бошқа дастурларга қараганда чегараланмаган миқдордаги овозларни яхшигина матнга айлантиради.

Ушбу бот овозли хабарлардан ташқари, телефон хотирасидаги аудиофайлларни ўзгартиришда ёрдам беради.

Бот бирор-бир гуруҳга қўшилгудек бўлса, «Voicy» барча овозли хабаларни матнлига айлантира бошлайди. Қулайлик учун «/silent» буюруғини юбориб «овозсиз режим»ни ёқиб қўйиш мумкин — шунда бот матнни «таний» бошлагани ҳақида хабар беришдан тўхтайди.

Ботни ўчириб ташлаш учун чатга «files» буйруғини юборсангиз кифоя.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг