Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Wikipedia»ни Ойга жўнатишга қарор қилишди

«Wikipedia»ни Ойга жўнатишга қарор қилишди

Фото: «ITC.ua»

«Arch Doundation» нотижорат ташкилоти «Wikipedia» интернет-энциклопедиясини Ойга юборади. Бунинг учун порталга жойлаштирилган инглиз тилидаги барча мақолалар митти металл пластинкаларга кўчирилади, деб хабар берди «4PDA».

Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, бизнинг цивилизациямиз йўқолиб кетгудек бўлса, барча маълумотлар ўзига хос «захира нусха» кўринишида Ой юзасида қолади.

Фото: «itc.ua»

Металл пластиналар ўлчами 17х17 миллиметрни ташкил этади, унинг қалинлиги эса инсон сочидан ҳам юпқа — 20 микрон. Бу турдаги пластинканинг ҳар бир юзасига 8 минг варақа маълумот туширилади. 17х17х38,1 миллиметрга тенг тўпламга «Wikipedia»даги 30 миллион саҳифани жойлаштириш мумкин.

Шунингдек, «Wikipedia» саҳифалари билан бирга бошқа тиллардаги энг яхши постлар ҳам Ойга жўнатилади. «Arch Doundation» 1500 ортиқ инсонларнинг сўзлашув тиллари туширилган «Rosetta» лойиҳасига оид пластинани ҳам чоп этади.

Барча маълумотлар туширилган ракетани 2020 йил ўрталаридан Ердан учириш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг