Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xiaomi» сунъий интеллектга эга арзон дрон яратди

«Xiaomi» сунъий интеллектга эга арзон дрон яратди

Фото: «Nv.ua»

«Xiaomi» компанияси «Funsnap» компанияси билан биргаликда сунъий интеллектни қўллаб-қувватловчи «Drone iDol» учувчисиз бошқариладиган қурилмасини яратди. Дрон автоматик равишда одамларни, объектларни кузатиши, уларни суратга олиши мумкин, деб хабар берди «NV.ua».

Янги дроннинг узунлиги 23 сантиметрга, оғирлиги эса 360 граммга тенг. Бундан ташқари қурилмани йиғиш мумкин. Дронда аккумулятор модули мавжуд. Шу билан бирга батарея сиғими 1800 мА/соатни ташкил этади, бу орқали қурилма қўшимча 10 дақиқа учиши мумкин.

«Drone iDol» моделини мобиль телефондаги Wi-Fi орқали бошқариш мумкин. «iDol»нинг асосий функцияси FHD ўлчамда видео ва суратга олиш қобилиятига эга камерасидир. Фотони ҳам, видеони ҳам реал вақт режимида смартфонга ёзиб олиш мумкин. Бунда махсус дастур керак бўлади.

«Оптик оқим ва ултратовушли жойлашишни аниқлаш сиртларга кўпроқ мослашувчанликни таъминлайди, шунингдек, оптик барқарорлик «GPS» сигналисиз ҳам таъминланади», — дея таъкидланади янги гаджетга келтирилган таърифда.

«Drone iDol» дрогини 130 долларга сотиб олиш мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг