Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда янги вирус тарқалди. У смартфон фойдаланувчиларининг сўзлашувларини ёзиб олишга қодир

Хитойда янги вирус тарқалди. У смартфон фойдаланувчиларининг сўзлашувларини ёзиб олишга қодир

Фото: «bleepingcomputer.com»

Мобиль хавсизликка ихтисослашган «Wandera» компанияси «Android» фойдаланувчиларини янги «RedDrop» вируси ҳақида огоҳлантирди. У телефон эгасини кузатиш, унинг қурилмасидаги микрофондан фойдаланган ҳолда атрофдаги сўзлашувларни ёзиб олиб, уни булутли сервисга жўнатишга қодир, деб хабар берди «4PDA».

Айни вақтда «RedDrop» Хитой ҳудудида кенг тарқалган. Бунга ушбу мамлакатда расмий «Google Play» дўконининг блоклангани сабаб бўлмоқда. Шу сабабли фойдаланувчилар дастурларни ташқи ресурслардан текширмаган ҳолда кўчириб олишга мажбур. «Wandera» мутахассислари «RedDrop» вирусини 53 та мобил ўйин ва дастурлар ичида борлигини аниқлади.

Ёвуз ниятли кимсалар зарарли дастурни тарқатишда 4 000 дан ортиқ домен ва редиректларнинг минглаб мураккаб занжиридан фойдаланмоқда. Смартфонга тушган «RedDrop» вирусини қурилмадаги маълумотларни тўплаб уни алоҳида серверга жўнатади. Шу билан бирга гаджетга ичида вируслари бор бошқа еттита дастур ҳам ўрнатилиб қолади. Уни ишга туширган фойдаланувчи автоматик тарзда пулли SMS-сервисларга уланади.

Вирус билан зарарланишнинг олдини олиш учун дастурларни фақатгина синалган манбалардан кўчириб олиш даркор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг