Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«YouTube Go» иловасини энди ўзбекистонликлар ҳам кўчириб олишлари мумкин

«YouTube Go» иловасини энди ўзбекистонликлар ҳам кўчириб олишлари мумкин

«YouTube Go» иловаси.

Фото: «YouTube»

«Google» компанияси «YouTube Go» видеохостингининг бутун дунёдаги фойдаланувчилари учун офлайн талқинини яратгани ҳақида хабар қилган эдик.

Дастлаб, «Youtube»нинг «енгиллаштирилган» талқинидан дунёнинг 130 мамлакати фойдаланиши мумкин эди.

1 мартдан бошлаб «Google» ушбу иловани кўчириб олиш имконини яна бир қатор мамлакатларга тақдим қилди, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, ушбу илова роликларни флеш хотира ёки телефон хотирасига сақлаб олиш ҳамда уни офлайн тарзда кўриш имконини беради. Бундан ташқари янги дастур ёрдамида юклаб олинган контентни «Bluetooth» орқали бошқа қурилмаларга ўтказса бўлади.

Дастурни «Google Play» дўконидан кўчириб олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг