Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«YouTube» офлайн талқинни ишга туширди

«YouTube» офлайн талқинни ишга туширди

«YouTube Go» дастури.

Фото: «iTechua»

«Google» компанияси «YouTube Go» видеохостингининг бутун дунёдаги фойдаланувчилари учун офлайн талқинини яратди. Мазкур Android-дастур роликларни интернетга уланмасдан туриб кўриш ва бўлишиш имконини беради, деб хабар қилди «Mobinfo.uz».

Жорий ҳафтадан бошлаб «Youtube»нинг «енгиллаштирилган» талқинидан дунёнинг 130 мамлакати аҳолиси фойдаланиши мумкин. У роликларни флеш хотира ёки телефон хотирасига сақлаб олиш ҳамда уни офлайн тарзда кўриш имконини беради. Бундан ташқари янги дастур ёрдамида юклаб олинган контентни «Bluetooth» орқали бошқа қурилмаларга ўтказса бўлади.

Дастурнинг сиғими 9,4 мегабайтни ташкил этади. Шунингдек, уни «Jelly Bean» талқини (Android 4.1) ёрдамида эски қурилмаларга ҳам ўрнатиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг