Мурожаатнома – инновациялар диффузиясининг янги платформаси
Президентимизнинг куни кеча тақдим этган Мурожаатномаси якунига етаётган йил сарҳисоби бўлиш баробарида келгуси йил ва ундан кейинги йилларда амалга ошириладиган, юртимиз, халқимиз фаровонлигига замин бўладиган долзарб мақсад-вазифаларни ўзида акс эттирган ҳужжат бўлди.
Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда улкан мақсадлар белгиланганди. Давлат раҳбари кўтарган аксарият масалалар негизида аниқ ва табиий фанлар таълими ҳосиласи ва инновацияларнинг геометрик прогресси билан чамбарчас боғлиқликни кўрдим.
Англаганим, Мурожаатнома орқали Президентимиз инновациялар кенгайиш суръати ва муваффақиятига оид аниқ таҳлилий маълумотларни берди ва жараёнга таъсир қилувчи асосий омилларни англатди.
Янги Ўзбекистонда навбатдаги ренесеансининг аҳоли турмуш тарзига ижобий таъсирида инновациялар диффузияси – тарқалиши ва тараққий этиши кўмак беради. Мурожаатноманинг ядросида ҳам барча соҳаларда технологияларга асосланган янгиликлар заруриятини ҳис этиш мумкин.
Давлатимиз раҳбари ўз маърузаси кўмагида юртимизда рўй берган инновациялар диффузиясини қабул қилишни ва инновацияларини шакллантиришда қайси механизмлари ҳар бир соҳа ва тармоқ учун энг самарали эканини тушунишга имкон берди. Бу 2026 йилда ҳар бир оила стратегиясини ҳамда ёшларнинг келажак таълим траекториясини белгилашда, касб эгаллаш тактикаларини ҳал этишда аҳамиятли дастур сифатида қаралди.
Бугунги кунда минглаб иқтидорли ёшларимиз IT ва сунъий интеллект бўйича изланиш олиб бораётганлиги, уларнинг квант, дрон, робототехника каби йўналишлардаги конструкторлик лойиҳаларини амалиётга татбиқ қилиш учун Рақамли технологиялар маркази ташкил этилаётганлигини такидлади. Демак ёшлар шу соҳа билимларини пуҳта эгаллаш ёки турдош касб сифатида сунъий интеллект билан қуролланишга катта туртки беради.
Мурожаатномани – инновациялар диффузияси сифатида кўриш мумкин. Мурожаатномани англаш бутун жамият учун ҳам муҳимдир.
Сўнгги йилларда инновациялар туфайли ҳаёт сифати, меҳнат шароитлари, ахборотга кириш имконияти ва бошқа кўплаб жиҳатлар яхшиланади. Жамият инновацияларнинг афзалликларидан тўлиқ фойдалана олиши учун нафақат янги маҳсулотларни яратиш, балки одамларнинг қадри ва имкониятларига ишонтириш ҳам зарур. Президент Мурожаатнома орқали инсон қадри ва имкониятларига катта баҳо берди.
Қисқа даврда мамлакатимизда иқтисоий ва ижтимоий муносабатлар тизимида чуқур сифат ўзгаришлар амалга оширилди, миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши инновация ҳисобига янгиланди.
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва мавқеи тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бугунга келиб ислоҳотларни янада чуқурлаштирилга қаратилган, бозор субъектларининг инновацион фаолиятига доир масалаларнинг таъсирчан механизмини яратиш мамлакат иқтисодий сиёсатинингэнг устувор вазифаларидан бирига айланди. Айнан инновацияларгина инсон капиталининг рақобатбардошлигини таъминлаш, инвестициялар оқимини кўпайтириш ва янги-янги иш ўринларини вужудга келтириш имконини беради.
Хулоса қилиб айтганда, Президентмизнинг Мурожаатномаси жамият кайфиятини аниқ ҳис қилган, зиёлилар ичидаги гапларни ва одамларнинг хоҳиш-истакларини баланд овозда айтган илмий чиқиш бўлди десак, муболаға бўлмайди. Албатта, якунланаётган 2025 йил кўплаб ютуқларга ва тарихий натижаларга бой йил бўлди. Мурожаатномани тинглаб, шуни айтиш мумкинки, келгуси 2026 йил инновацияларга, янгидан-янги марраларни забт этадиган йил бўлади.
Комилжон Насриддинов,
Чирчиқ давлат педагогика университети профессори


Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter