Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

10 октябрдаги бомбардимон Россияга қанчага тушгани айтилди

10 октябрдаги бомбардимон Россияга қанчага тушгани айтилди

10 октябр, душанба куни Россия Украина ҳудудига 84 та қанотли ракета ва 24 та ҳарбий дрон учирди (соат 17:00 ҳолатига кўра). Украина томони 43 дона ракета ва 13 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.

Уларнинг ўртача умумий қиймати, Forbes’нинг тахминий ҳисоб-китобалирга кўра, 400-700 миллион долларни ташкил қилади.

Нашрга кўра, душанба тонгидан соат 17:00га қадар Россия Украина томонга Х-101, Х-555, «Калибр», «Искандер», С-300, «Торнадо-С» каби ракеталарини учирган.

Ракеталарнинг аксарияти қиммат ва юқори аниқликдаги Х-101 ва тактик масофага эга ракеталар (С-300, Торнадо-С) бўлиб, қолганлари ҳаво мудофаасини ҳимоя учун отилган.

Ракеталарнинг нархлари эса қуйидагича:

  • Х-101 – 13 миллион доллар;
  • «Калибр» – 6,5 миллион доллар;
  • «Искандер» – 3 миллион доллар;
  • «Оникс» – 1,25 миллион доллар,;
  • Х-22 – 1 миллион доллар;
  • «Точка- У» – 0,3 миллион доллар.

Урушнинг дастлабки икки ойида руслар Украинага 1300 дан ортиқ ракета учирган бўлиб, Forbes маълумотларига кўра, уларнинг қиймати 7,5 миллиард долларни ташкил этган.

Айрим маълумотларга кўра, Украина олти ойлик уруш давомида (24 февралдан 24 августгача) 16,6 миллиард долларлик рус ҳарбий техникаларини йўқ қилган. Шу билан бирга руслар ракеталардан ташқари 12 142 та техникасини йўқотган. 2 мингга яқин танк, 234 самолёт ва 15 та кема, шулар жумласидан. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг