24 мамлакат бойлари ўзларига оширилган солиқ жорий этишни талаб қилишди
Давос форуми иштирокчиларига очиқ хат йўллаган 24 мамлакатда яшовчи 400 га яқин бой-бадавлат кишилар ва машҳурлар миллиардерлар ва мултимиллионерлар учун оширилган солиқ жорий этишни талаб қилишди.
Мурожаатга кўра, мисли кўрилмаган бойлик демократияга путур етказмоқда, тенгсизликни чуқурлаштирмоқда ва иқлим инқирозини кучайтиряпти.
Аввалроқ Oxfam 2025 йилда миллиардерларнинг бойлиги 16 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 18,3 триллион долларга етганини, уларнинг бойиш суръати ўтган йилга нисбатан уч баравар тезлашганини маълум қилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter