Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ гипертовушли қурол яратишдан нега воз кечяпти?

АҚШ гипертовушли қурол яратишдан нега воз кечяпти?

Фото: «defensenews.com»

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари гипертовушли қурол ишлаб чиқарувчи иккита асосий дастурдан бирини ёпди, дея хабар берди «Defense News» портали.

HCSW (Hypersonic Conventional Strike Weapon) – «Гипертовушли конвенционал зарбали қурол» лойиҳаси ёпилди. Ҳарбий ҳаво кучлари вакили Энн Стефанекнинг сўзларига кўра, бундай қарор қандайдир техник муаммолар эмас, бюджетни чеклаш билан боғлиқ.

Ҳарбий ҳаво кучлари раҳбарияти барча маблағни ARRW (Air-Launched Rapid Response — Ҳаводаги зарбага тез жавоб қайтарувчи қурол) дастурини ривожлантиришга йўналтиришга қарор қилди. У учувчи аппаратнинг ноёб дизайнли тизимини ишлаб чиқишни назарда тутади.

ARRW лойиҳаси илк натижаларини 2022 йилда бериши кутилмоқда. Иккала дастурни ҳам «Lockheed Martin» ҳарбий-саноат корпорацияси ривожлантирган.

2021 молиявий йилда АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари гипертовушли қурол прототипларини яратишга жами 382 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бир йил ичида мазкур дастур бюджети 194 миллионга қисқарган.

АҚШ президенти Дональд Трамп конгрессга 2021 йилда ушбу мақсадларда 3,2 миллиард доллар ажратишни таклиф қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг