Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ ҳужум қилиш хавфи туфайли Эронга мурожаат қилди

АҚШ ҳужум қилиш хавфи туфайли Эронга мурожаат қилди

Исроилнинг зарбаси натижасида эронлик юқори мартабали генераллар ҳалок бўлди, шундан сўнг Вашингтон Теҳронни воқеадан АҚШга ҳужум қилиш учун баҳона сифатида фойдаланишдан огоҳлантирди, деб ёзади Politico. Армиялар жанговар шай ҳолатга келтирилди.

Қўшма Штатлар Эронни Исроилнинг Дамашққа зарбасини АҚШ объектлари ёки қўшинларига ҳужум қилиш учун баҳона сифатида ишлатмаслик ҳақида огоҳлантирди.

«Бу иш ортида биз турмаганимизни аниқ айтдик. Шунингдек, биз Эронни ушбу зарбани АҚШ объектлари ёки ходимларига ҳужум қилиш учун баҳона сифатида ишлатмаслик ҳақида огоҳлантирдик», — дейди АҚШ ҳукуматидаги манба.

Дамашққа ҳужум 1 апрель куни Исроил томонидан амалга оширилган. Натижада икки генерал ва яна беш зобит ҳалок бўлди. 

Эрон Исроилнинг ҳужумига «тез, тўғридан-тўғри ва қатъий» жавоб беради, деганди мамлакатнинг Дамашқдаги элчиси.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам Исроилнинг ҳужумини кескин қоралаб чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг