Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда Трамп ҳақида фильм ишланади

АҚШда Трамп ҳақида фильм ишланади

Фото:«KTSA»

Америкалик журналист Габриел Шерман АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақидаги фильм сценарийси устида иш бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Трамп иштирок этган реалити-шоуга атаб «Ўқувчи» дея номланган ушбу картина америкалик миллиардернинг президентликка қадар босиб ўтган йўли ҳақида бўлади.

«Журналист сифатида мен Доналд Трамп ҳақида 15 йилдан буён ёзиб келаман. 1970 — 1980 йилларда Нью-Йоркнинг шафқатсиз оламига тушиб қолган ёш миллиардернинг ҳикояси мени анчадан бери ўзига тортади. Бу давр айни дамда Оқ уй эгасига айланган инсон ҳақида кўп нарса айта олади», — дейди Шерман.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг