Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШлик захирадаги зобит мусулмон бўлди

АҚШлик захирадаги зобит мусулмон бўлди

Фото:«Star Gazetesi»

Туркиянинг Мерсин вилояти Эрдемли туманида яшовчи америкалик захирадаги зобит Андрей Миллер Тодд мусулмон бўлиб, отини Салоҳиддин дея ўзгартирди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Тодд турмуш ўртоғи Мерал билан Эрдемли тумани бош имом-хатибининг олдига бориб, мусулмон бўлишини айтган. Бош имом Маҳмуд Сомий гувоҳлигида Тодд ва унинг турмуш ўртоғи калимаи шаҳодат келтириб, мусулмон бўлган.

«Анча йиллардан бери динларни чуқур ўргандим, Таврот ва Инжилни ўқиб чиқдим. Қуръони каримни ҳам ўқиб чиқиб, ундан ҳузур-ҳаловат топдим. Жуда кўп саволлар мени қийнар эди. Шу саволларга Қуръони каримдан жавоб топдим», – деган Салоҳиддин.

Салоҳиддиннинг энг катта орзуси – ҳажга бориш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг