Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Археологлар улкан мавжудотларнинг энг катта қабристонини топишди

Археологлар улкан мавжудотларнинг энг катта қабристонини топишди

Фото: «Depositphotos.com»

Мексиканинг Тультепек шаҳри ҳудудида археологлар мамонт қолдиқларининг энг катта қабристонини топишди. «Rambler»нинг ёзишича, унда 14 та жониворга тегишли 800 та суяк мавжуд.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, улар 14 минг йил муқаддам қадимги одамлар томонидан ўтхўр ҳайвонларни овлаш учун яратилган биринчи тузоқ-ўрани топишга муваффақ бўлишган. Суякларни ўрганишгач, олимлар уларда жароҳатларни аниқлашган ва бу ов излари деган хулосага келишган.

Экспертларнинг таъкидлашича, инсоният тарихида бу турдаги энг йирик топилма ҳисобланади.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, мазкур ҳудудда от, туя ҳамда мамонтларнинг бешта подаси яшаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг