Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ерга астероид яқинлашяпти: хавотир ўринлими?

Ерга астероид яқинлашяпти: хавотир ўринлими?

Фото: NASA

Петербург давлат университети олимлари 2004 йили аниқланган «Апофис» астероиди Ерга қулайди деган тахминни илгари суришяпти. Рус олимларининг фаразича, бу воқеа эллик йиллардан сўнг — 2068 йилда рўй бериши эҳтимоли бор. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар тарқатди.

Астероиднинг ўлчами 325 метрга тенг. «Апофис» 2068 йилгача Ерга уч марта яқинлашади — 2044, 2051 ва 2060 йиллар. Аммо энг яқин келиш яна ўн йилдан сўнг рўй беради — 2029 йилнинг 13 апрелида ушбу фазовий жисм Ердан 38 минг километр узоқликдан ўтиб кетади — бу Ойгача бўлган масофадан ўн баравар яқин!

— 2029 йилдаги яқинлашувнинг хавфи шундаки, бу астероиднинг орбитасини мутлақо ўзгартириб юбориши мумкин. Ва у кейинги қайтишида — 2068 йилда Ерга келиб урилиши эҳтимолдан холи эмас, — дейилади олимларнинг ҳисоботида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг