Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Атроф-муҳит ифлосланиши ҳар йили 7 миллион кишининг ёстиғини қуритаяпти

Атроф-муҳит ифлосланиши ҳар йили 7 миллион кишининг ёстиғини қуритаяпти

Фото: «Hurriyet»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра атроф-муҳитнинг ифлосланиши оқибатида ҳар йили 7 миллион киши ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар тарқатган.

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом барча давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларини атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга чақирди.

«Дунёда 10 кишидан 9 нафари зарарли моддалардан нафас олади. Ифлос ҳаво барчага, айниқса, қашшоқларга катта хавф туғдирмоқда. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши оқибатида ҳалок бўлаётганларнинг 90 фоизи энди ривожланаётган давлатларнинг фуқароларидир», – деди Тедрос Аданом.

Саноат корхоналари, автомобиллар ва бошқа транспортлардан чиқаётган зарарли газлар ўлимларга сабаб бўлмоқда. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши оқибатида заҳарли ҳаво инсон танасига ўпка орқали кириб, кейин қонга сўрилади. Бу ўта таҳликалидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг