Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байден Исроилдан «ғазаб отидан тушишини» сўради

Байден Исроилдан «ғазаб отидан тушишини» сўради

Исроил Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳига қарши жангида уруш қоидаларига риоя қилиши керак. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан телефон мулоқоти чоғида маълум қилди, деб ёзади The Hill.

«Исроил ғазаб ва қайғуда бўлса ҳам, уруш қоидаларига мувофиқ ҳаракат қилиши лозим», деди Байден.

АҚШ президенти Биняминни 40 йилдан ортиқ вақт давомида билишини, ўзаро самимий муносабатлар ўрнатганини таъкидлади. У Ҳамаснинг тинч аҳолига уюштирган ҳужумларини «шафқатсизлик кампанияси» деб атади.

Давлат котиби Антони Блинкен ҳам Исроилнинг уруш меъёрларига риоя қилиши муҳимлиги ҳақида гапириб, тинч аҳоли ўлимини олдини олиш учун барча чораларни кўриш лозимлигини қайд этди. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Исроил томонини бегуноҳ фуқаролар ҳаётини зомин қилмасдан ҳаракат қилишга чақирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳамаснинг Исроилдаги ҳужумлари натижасида 1,2 минг киши ҳалок бўлган, 2,8 минг киши жароҳатланган. Ғазо секторида Исроилнинг зарбалари натижасида  мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, 5,1 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.

Аввалроқ Исроил бомбардимонида БМТнинг 11 ходими ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Исроил ҳужуми оқибатида БМТ мактабларининг 30 нафар ўқувчиси ҳам ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг