Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байденнинг пенсияси Трампнинг маошидан кўп

Байденнинг пенсияси Трампнинг маошидан кўп

Фото: Global Look Press / Keystone Press Agency

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден йилига қарийб 417 минг доллар пенсия олмоқда, деб хабар берди The New York Post.

Байденнинг пенсия пули президентлик пайтидаги маошидан юқори, Барак Обаманинг пенсиясидан эса деярли икки баравар кўп.

Демократ-президентнинг пенсияси кўплиги узоқ йиллик сиёсий карераси ва истеъфога чиққанидан кейинги биринчи йилдан бошлаб иккита давлат пенсия жамғармасидан тўлов олиш ҳуқуқи билан изоҳланади. Солиқ тўловчиларни ҳимоя қилиш миллий жамғармаси вице-президенти Демиан Бредининг айтишича, Байден сиёсий мартабаси сабабли «ноёб мавқе»га эга — сенатор, вице-президент ва президент бўлган, шунинг учун унга солиқ тўловчилар ҳисобидан молиялаштириладиган бир нечта пенсия жамғармаларига кириш учун «йўл» очилган. Байденнинг пенсияси президентлик лавозимидаги маошидан 17 минг доллар кўп.

«Пенсиядаги Байденга ҳозирги президентдан кўпроқ пул тўланмоқда. Албатта, бу ноёб ҳолат, аммо ислоҳотлар фурсати ҳам етган. Келажакда шунақанги пенсия тўловларига йўл қўймаслик учун, конгресс бунга эътибор қаратиши лозим», — деди Бреди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг